Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Грузия Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2019-09-10 | Сиёсат
2019 йилнинг 10 сентябрь куни Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Вазирлар Маҳкамасида ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.
Грузия делегацияси Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги