Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХҚХҚ делегацияси билан учрашув
2019-09-10 | Сиёсат
2019 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Европа ва Марказий Осиёда Операцион фаолият минтақавий бошқармаси директори Мартин Шюпп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда кенг қамровли йўналишлардаги, хусусан халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини жорий қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мудофаа ходимлари малакасини ошириш, фавқулодда ҳолатларга, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазиятларга жавоб қайтариш механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда ХҚХҚ билан муносабатларнинг ривожланиш динамикаси ижобий баҳоланаётгани таъкидланди. Ўтган йили мамлакатимиз Ҳукумати ва ХҚХҚ ўртасида “Ўзбекистон ҳудудида ХҚХҚ ва унинг минтақавий ваколатхонаси мақоми тўғрисида"ги шартнома имзоланганлигининг 25 йиллигини тантанали нишонланди.
Суҳбатда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Музокараларда ХҚХҚнинг Тошкент шаҳридаги Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жан-Жером Касабянка иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги