Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Эрон Элчиси билан учрашув

29.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмонийни қабул қилди.

Инновацион ривожланиш вазири Хитойнинг илм-фан ва техника вазири билан учрашди

29.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасига расмий сафари доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 28 август куни Хитойнинг илм-фан ва техника вазири Ван Чжиган билан учрашди. Жаноб Чжиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг икки давлат ўртасидаги илм-фан ва технологиялар соҳасидаги алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашдаги ҳиссасига юқори баҳо берди, Ўзбекистон билан бу соҳадаги алоқаларни ўрнатиш Хитой томони учун муҳим эканини таъкидлади.

Самимий қутловлар

29.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси лойиҳаси муҳокамада

29.08.2019СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда 28 август куни “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси“ лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Адлия вазири халқаро компаниялар вакиллари билан мулоқотда бўлди

29.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистонда халқаро компаниялар ваколатхоналарининг очилиши мамлакатимизга инвестициялар оқимини оширишга хизмат қилади.

Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси Адлия вазирликлари ҳамкорликни кучайтиради

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация жорий йилнинг 26 август куни Минск шаҳрида Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Задиран билан учрашув ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

«Шарқ тароналари» – турли цивилизациялар, халқлар ва миллатлар ўртасида ўзига хос маданий ҳамкорлик ҳамда мулоқот майдони

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев: Бугун биз Ўзбекистоннинг янги тарихини яратяпмиз

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси иши давом эттирилди.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Сенат ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунига етди

23.08.2019СиёсатМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни ниҳоясига етди.

Бош вазир ўринбосари: 172 минг 488 та иш ўрни ташкил этилиши керак эди, бироқ бу рақам бор-йўғи 38 минг 252 тани ташкил этди

23.08.2019СиёсатМанба: ЎзА

Сенат раиси сенаторлар нималарга эътибор қаратиши зарурлигини маълум қилди

23.08.2019СиёсатМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида сенаторлар зиммасидаги вазифалар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

23.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида “қулатув" жанги бўйича “WEF PROFFIGHT” турнирида содир бўлган воқеага юзасидан интернет маконида пайдо бўлган видеолавҳалар ва изоҳларга эътибор қаратдик.

Сиёсий партиялар демократик жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши керак

22.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди. 

Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

22.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейлни қабул қилди.

Франция Элчиси билан учрашув

22.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг мамлакатимиздаги фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вильморни қабул қилди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашув

22.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Ҳейлни қабул қилди.