Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

ЕХҲТга аъзо давлатларнинг доимий вакиллари делегацияси билан учрашув

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган элчилар - Вена шаҳридаги ЕХҲТ ҳузуридаги аъзо давлатларнинг доимий вакиллари делегацияси билан учрашди.

Ўмон Элчиси билан учрашув

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий билан учрашди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Польша элчиси Петр Ивашкевич билан учрашув бўлиб ўтди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Польша элчиси Петр Ивашкевич билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ташқи меҳнат миграцияси масалалари, Ўзбекистон фуқароларини Польшага ишга жойлаш тартиблари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида Меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон меҳнат бозорининг бугунги аҳволи ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳар йили юртмизда 600 минг нафар ёш мутахассис тайёрланади, 2 миллион 600 га яқин фуқаролар эса хорижда меҳнат қиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирма учинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида

10.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси 2019 йил 11 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари - Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрди.

Қайта тикланган Тошкент чинни заводи ишга туширилди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди.

Инсон ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

09.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 9 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Артикованинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлими раҳбари Ришард Коменда билан учрашуви бўлиб ўтди.

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

09.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Лойиҳалар, ташаббуслар изчил амалга ошмоқда. Кечаги режалар бугун ҳақиқат.

ЕХҲТ иштирокчи мамлакатлари доимий вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

09.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан 20 та элчи - ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

БАА Элчиси билан учрашув

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саид Матар Султан ас-Сири ал-Қамзийни қабул қилди.

Ўзбекистон-Тожикистон: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли Раиси Шукуржон Зуҳуров билан учрашуви бўлиб ўтди.

Иқтисодий ва ижтимоий инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раисини қабул қилди

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фонд бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар тўғрисида

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 30 сентябрь - 6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раисини қабул қилди

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркия савдо палаталари ва товар биржалари раиси Мустафо Рифат Ҳисоржиқли ўғлини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибини қабул қилди

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреевни қабул қилди.