Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2019-09-10 | Сиёсат

2019 йил 10 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг  Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш қўмитаси раиси ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида, хусусан ихтисослашган парламент тузилмалари даражасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама шериклик барча соҳалардаги муносабатларни қамраб олади ва дўстона, ўзаро фойдали хусусиятга эга. Халқаро кун тартибининг асосий масалалари бўйича томонлар нуқтаи назарининг мос келиши ёки яқинлиги ўзаро ҳамкорликнинг янада  ривожланишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон ва Хитой қонун чиқарувчи органлари ўртасида ҳамкорлик  борасида бой тажриба тўпланганлиги қайд этилди. Жумладан, парламент делегацияларининг ўзаро ташрифлари мунтазамлик касб этди, бу йўналишда ҳамкорлик изчил кенгайиб бормоқда.

Учрашувда Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси ва Олий Мажлис Сенатининг ихтисослашган қўмиталари даражасида парламент ҳамкорлигини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, ХХРнинг Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш қўмитаси аграр соҳани ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида муваффақиятли фаолият олиб бораётганлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан тажриба алмашиш икки томон учун ҳам фойдали бўлиши қайд этилди. 

Шунингдек, учрашув якунида самарали ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга оид тажрибани чуқур ўрганиш мақсадида парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться