Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

04.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Япония Парламенти депутатлари билан учрашув

04.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутатлари Фумиаки Кобаяши, Ясутака Накасонэ, Таро Ҳонда ва Япония Либерал-демократик партияси Демократик сиёсат тадқиқот институти илмий ходимлари билан учрашди.

Япония Элчиси билан учрашув

04.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ёшинори Фуджиямани қабул қилди.

Ўзбекистон делегацияси Эстонияда

04.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

ДХА, Европа Иттифоқи ва БМТТД Ўзбекистон ваколатхонаси “Ўзбекистон қишлоқ жойларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш“ лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н.Мухаммадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эстония э-ҳукумат Академиясига ташриф буюрди.

Халқаро шартноманинг кучга кириши тўғрисида

04.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга кирди. Ҳужжат 2018 йил 13 сентябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.

Иордания Элчиси билан учрашув

04.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашди.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Хитойга ташрифи

04.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг келишувига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигидаги делегация ХХРга ташриф буюрди.

Самимий қутловлар

02.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган.

Шавкат Мирзиёев: Мард ва матонатли халқимиз ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда

31.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 31 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди

31.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз ва мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

31.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

31.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. 

Ватан фидойилари ёд этилди

31.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди. 

Tashkent City босқичма-босқич битмоқда

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Маълумки, давлатимиз раҳбари бу лойиҳанинг сифати ва суръатини доимий кузатиб бормоқда. Ҳар бир деталга, рангга, қулайлик ва қиёфа уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Мирзо Улуғбек мактаби - мамлакатимиз таълим тизимида янги йўналиш

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мирзо Улуғбек мактаби – мамлакатимиз таълим тизимида янги йўналиш

«Наврўз» боғида миллий қадриятларимиз намоён бўлади

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғига ташриф буюрди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегараси демаркацияси бўйича ўтган музокаралар тўғрисида

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24-30 август кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири «Huawei»нинг Шенчжэндаги илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди

30.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Хитойда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 29 август куни «Huawei»нинг Шенчжэндаги илмий-тадқиқот ва ишланмалар маркази (R&D)да бўлди.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Эрон Элчиси билан учрашди

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди.

Хорижий давлатлар раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

30.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан байрам қутловлари келмоқда.