Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норвегия ТИВнинг махсус вакили билан учрашув

2019-09-10 | Сиёсат

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакатни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзод этиб тайинлаш бўйича махсус вакили Кнут Воллебекни қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Норвегия турли соҳаларда, жумладан, БМТ доирасида ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш тарафдори экани таъкидланди. Шу ўринда учрашувда Норвегия ҳукуматига БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондини яратиш бўича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзоёев ташаббусини қўллаб-қувватлагани ва ушбу фондга молиявий маблағ ажратгани учун миннатдорчилик билдирилди.

Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва икки мамлакат қонун чиқарувчилари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини узоқ танаффусдан кейин давом эттириш, шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик бўйича депутатлар гуруҳларини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантириш икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бўлиши мумкинлиги қайд этилди. Ҳозирги вақтда ушбу соҳадаги кўрсаткичлар йирик салоҳият мавжудлигидан далолат беради. Шу сабабли иқтисодий ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон-Норвегия институтини яратиш таклифи билдирилди.

Суҳбат чоғида илм-фан, маданият, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться