Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчисининг ўринбосари билан учрашув

2019-09-11 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ Мудофаа вазирининг Ҳинд ва Тинч океанлари минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Рэндал Шрайверни қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир масалалар, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар Ўзбекистон-АҚШ кўп қиррали ҳамкорлигининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар. Таъкидланганидек, мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи чоғида ўтказилган Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Доналд Трумп ўртасидаги самарали музокаралар Ўзбекистон ва АҚШ шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга туртки бўлган муҳим воқеа бўлди.

Учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, хусусан, афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масалаларига, шунингдек, Марказий Осиёдаги иқтисодий муносабатларга Афғонистонни жалб этиш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда АҚШ Элчиси Дэниэл Розенблюм иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться