Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой Элчиси билан учрашув

2019-09-06 | Сиёсат

2019 йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзянь Янь билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Элчи Афғонистоннинг минтақавий лойиҳаларга жалб этилиши муҳимлиги ҳақидаги Ўзбекистон томонининг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам беришини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться