Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 56-сессиясида Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди

2019-09-06 | Сиёсат

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 56-сессияси бўлиб ўтди. 

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда Сенат аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Кун тартибида белгиланганидек, парламент ишчи гуруҳи томонидан вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу масалада дастлаб Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳматулла Назаровнинг ҳисоботи тингланди.

Навоий вилояти республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида алоҳида ўрин тутади. Айниқса, кейинги уч йил давомида вилоятнинг барча соҳалари, жумладан иқтисодиётида янада ривожланиш ва юксалиш кузатилмоқда. Бунда, вилоятнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини аҳоли жон бошига ҳисоблаганда Республика миқёсида Навоий вилояти етакчилиги билан алоҳида ажралиб туради.

Жумладан, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмлари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, киритилган инвестициялар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича Республикада 1-ўринда бўлса, кўрсатилган хизматлар ҳамда чакана савдо айланмаси ҳажмлари бўйича 2-ўринни эгаллаб, ушбу йўналишда Республиканинг  локомотиви бўлиб келмоқда.

Бундан ташқари, вилоят фойдали қазилмаларга бой ҳудудлардан ҳисобланиб, ҳозирги кунда ушбу қазилма бойликларидан фойдаланиш даражасини ошириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, вилоятда ҳозирги кунда жами 120 та фойдали қазилма конлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 69 таси  ўзлаштирилган.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Манба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Поделиться