Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентини табриклади

27.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Мустақиллик куни билан табриклади.

ЕХҲТ Бош котиби билан учрашув

26.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

26.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан учрашди.

БАА ТИВ раҳбари билан учрашув

26.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаён билан учрашди.

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси в.б. билан учрашув тўғрисида

26.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессеяси доирасида Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс билан учрашди.

Адлия вазири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

26.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т. Торлоу билан учрашди.

Япония Элчиси билан учрашув

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус маърузачисини қабул қилди

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.

Ўзбекистон парламенти делегацияси Евросиё давлатлари Спикерларининг 4-йиғилишида қатнашди

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида Евросиё давлатлари Спикерларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ОҲИЧК вазирлар учрашувида иштирок этди

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23 сентябрь куни АҚШга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга (ОҲИЧК) аъзо давлатлар вазирлари учрашувида иштирок этди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди ҳамда Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича “Ўзбекистон - ЕИ” кичик қўмитасининг 14-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон Элчиси билан учрашув

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархан Сатибалди билан учрашди.

АҚШ Махсус топшириқлар бўйича Элчиси билан учрашув тўғрисида

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбэк билан учрашди.

Нью-Йорк шаҳрида “C5+1” шаклидаги учрашув тўғрисида

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Хитой Элчиси билан учрашув

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янь билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти табрик йўллади

23.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни миллий байрам – Саудия Арабистони Подшоҳлиги эълон қилинган кун билан табриклади.

Россия Федерацияси делегацияси ташрифи

23.09.2019СиёсатМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири А.Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мали Президентига табрик

23.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мали Республикаси Президенти Иброҳим Бубакар Кейтани Мустақиллик куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев байрам табриги йўллади

23.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Президенти Армен Саркисян ва Бош вазири Никол Пашинянни миллий байрам – Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирига мактуб йўлланди

20.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мухтар Тлеубердини Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан табриклади.