Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа бўйича “Сеул мулоқоти — 2019” халқаро форумида иштирок этди

2019-09-06 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Жанубий Кореяда ўтказилган “Сеул мулоқоти— 2019” форумида иштирок этди.

Тадбирлар давомида генерал-майор Азизбек Икрамов Жанубий Корея Миллий мудофаа вазири ўринбосари Пак Чже Мин билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар минтақадаги хавфсизлик, шунингдек, келгусидаги ҳарбий соҳада ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Маркаий Осиё ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган “Корея Республикаси — Марказий Осиё” II-форумида ҳам иштирок этди.

5 сентябр куни эса Ўзбекистон делегацияси ташрифнинг асосий мақсади бўлган — “Сеул мулоқоти—2019” анжуманида иштирок этди. Мазкур анжуман Корея Респбуликаси Миллий мудофаа вазирининг раислиги остида ўтди.

Шу куннинг ўзида Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этди. Томонлар ҳарбий таълим борасидаги ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди. Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳамда Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташриф якунида Мудофаа вазирлиги делегацияси Корея ҳарбий академиясида бўлиб, икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни олиб боришга оид ҳужжатни имзолади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться