Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион технологиялар - музейлар фаолиятида
2019-01-17 | Инновация
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Республикамиз музейларида инновацион технологиялардан фойдаланиб маркетинг ва тарғибот ишларини жадаллаштириш борасида топшириқлар берилган. Бу борада “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси «Қадим Хоразм тарихи» бўлимида smart технологиялари, яъни аудиогидларнинг тизими ишга туширилди.
Куни кеча ташкилотимиз томонидан таклиф қилинган - ўзини инновацион технологиялари билан Ўзбекистонда илк бора «қўшилган реаллик» ва «жонлантирилган тасвир» технологияларини жорий қилган“SmartChange” фирмаси вакиллари Хива “Ичан-Қалъа” музей қўриқхонаси раҳбарияти билан инновацион технологияларни музей фаолиятига тадбиқ қилиш борасида янги режаларни муҳокама қилишди.
Келгусида воҳани туризм салоҳиятини ошириш ва музей фаолиятини smart технологиялар билан тўлдириш борасида музей раҳбарияти билан 6 та йўналишда дастур ишлашга келишиб олинди. Булар smart технологиялари қўлланиб ишланадиган виртуал музей, «жонли» музей каталоги, тарихий мажмуалар харитаси, музейларни буклетлари, музей кўргазма залларини "жонлантириш" дастурларини ўз ичига олади. Бу дастурларни амалга оширилишидан келгусида сайёҳларни музейларга қизиқишини ортиши ва хизматлар сифатини кўтарилишига олиб келиши кутиляпти.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги