Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматлари агентлиги бир ёшда. Кўрсатилаётган хизматлардан аҳоли розими?

2018-12-12 | Жамият

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Ушбу улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига эртага роппа-роса бир йил тўлади.

Хўш, шу вақт давомида Агентлик томонидан қандай ишлар амалга оширилди? Кўрсатилаётган хизматлардан аҳоли розими? Ютуқлар ва муаммолар нималарда намоён бўлди?

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда республика бўйича 201 та ана шундай Марказлар ташкил этилган бўлиб, улар томонидан аҳолига жами 103 турдаги сифатли давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Шундан 31 тасиэкспериментал давлат хизмати бўлиб, улар ҳар бир вилоятда биттадан туман-шаҳарда кўрсатилади. 2020 йилгача Марказлар орқали 160 дан ортиқ шаффоф, қулай ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш режалаштирилган.

Агентлик томонидан давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини соддалаштириш, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони ва мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини кескин қисқартиришга қаратилган 54 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди. Шу орқали фуқаролар томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 155 тадан 92 тага камайтирилди, хизмат кўрсатиш учун талаб этилган жами 522 кунлик муддат 218 кунга қисқартирилди.

Замонавий архитектура-қурилиш ечимлари, юқори энергия самарадорлиги, ташриф буюрувчиларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароитларни ўзида мужассамлаштирган инновацион Давлат хизматлари марказлари биноларини қуриш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 159 та ана шундай марказ биносини қуриш учун ер участкаси ҳамда 31 та бўш турган бино иншоотларини ажратиш юзасидан ҳоким қарори қабул қилинди. Шунингдек, жами 81 та Марказ биносини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриб битказиш ҳамда реконструкция қилиш юзасидан келишувга эришилиб, шундан 4 тасида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Айни вақтда 95 та Марказ биноларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Режалар ҳам улкан. Жумладан, давлат хизматларини кўрсатишда аҳолига янада қулайликлар яратиш учун жамоат транспортларининг энг серқатнов бекатлари (метро, автовокзал ва аэропортлар, шунингдек, бозорлар ва йирик савдо комплекслари)да “йўл-йўлакай” давлат хизматларини жорий этиш режалаштирилган. Бундай хизматлар Япония, Жанубий Корея, Бразилия каби ривожланган мамлакатларда самарали йўлга қўйилган.

Фото: Динара Чиркова

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться