Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда анъанавий «Open Data Challenge 2018​» танлови бўлиб ўтмоқда

2018-12-03 | Технологиялар

2018 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, иловалар ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги «Open Data Challenge 2018» (Хакатон) танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Конкурс Ўзбекистон Республикаси Азборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш Маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Ягона интегратор «UZINFOCOM» масъулияти чекланган жамияти, «ICT News», «INFOCOM.UZ» журналлари Хакатон ҳамкорлари сифатида иштирок этмоқдалар.

Open Data Challenge – бу дастурчилар жамоалари тезкорлик билан очиқ маълумотлар асосида муайян маҳсулотлар ишланмаларини яратиш бўйича мусобақалашадиган танловдир. Open Data Challenge танловининг фарқли жиҳати шундаки, жамоалар қатъий чегараларган муддатларда иш олиб боришлари зарур: икки сутка давомида абстакт (мавҳум) ғоялар янги веб ва мобил сервисларнинг прототиплари ва алфа-талқинларига айланадилар. Изчил равишда уч кун давомида олиб борилган ишлар натижасида «Open Data Challenge 2018» танлови иштирокчилари ҳаётнинг турли соҳалари учун янги ижтимоий жиҳатдан манфаатли лойиҳалар тайёрлайдилар: молия, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқалар. Шу тариқа тадбирнинг моддий натижалари ўлароқ, мобил ва веб-иловалар, турли қурилмалар пайдо бўлади. Лойиҳалар ишланмаларидан ташқари, «Open Data Challenge 2018» танлови доирасида дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича маҳорат мактаблари ва тренинглар ташкил этилади.

2018 йилнинг 1-2 декабрь кунлари иштирокчилар тренинглар ва устозларнинг тавсиялари асосида тўпланган билимларига таяниб, очиқ маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда, янги жамоатчилик учун фойдлали лойиҳалар ишлаб чиқдилар.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишларига баҳо бериб, учта йўналишда ғолибларни эълон қилади:

  • Очиқ маълумотлар асосида «Ақлли шаҳар» лойиҳаси учун энг яхши лойиҳа (мобил ёки веб-илова, сервис, мессежерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун бот, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш учун қурилмалар);
  • Очиқ маълумотлар асосида энг яхши бизнес-лойиҳа (мобил ёки веб-илова, сервис, мессежерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун бот, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш учун қурилмалар);
  • Очиқ маълумотларни яратиш (ўзгартириш) учун энг яхши лойиҳа (мобил ёки веб-илова, сервис, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун бот, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш учун қурилмалар).

Индивидуал ва жамоавий ғолиблар биринчи ва иккинчи номинацияларда эълон қилинади. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар томонидан «Хакатоннинг энг инновацион лойиҳаси» номинациясида тақдим этилган энг инновацион лойиҳани танлайди.

Хакатон ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2018 йил 7 декабрда бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться