Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда Амити Университети ташкил этилади
2019-01-09 | Таълим
Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Амити Университети (Ҳиндистон)нинг филиали очилади. Бу ҳақда тегишли қарор 7 январда қабул қилинди.
Университет ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.
Амити Университети – Ҳиндистонда етакчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда (Мумбай, Жайпур, Колката ва бошқалар) кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.
Тошкент шаҳрида ушбу олий таълим муассасасини очиш бўйича келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги