Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Open Data Challenge-2018 танлови якунланди

2018-12-10 | Технологиялар

2018 йил 7 декабрь куни «Open Data Challenge-2018» танлови ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги Инҳа университетида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими доирасида Инҳа университети ректори М. Жалолов ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори З.Рахматуллаев сўзга чиқдилар. 

Улар барча иштирокчилар ва меҳмонларга миннатдорлик билдириб, очиқ маълумотлар нафақат ахборот технологияларини ривожлантиришда, балки дунёдаги ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг тараққий этишида ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Тадбирга Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Кристофер Аллан ҳамда ЭХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори бош маслаҳатчиси Юрген Бекер ҳам иштирок этди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу йил 560 киши Хакатонда иштирок этиш истагини билдирган. Танловнинг махсус тест синовларидан эса 200 нафар иштирокчи ўта олган ва улардан 48 та жамоа тузилган.

Қуйидагилар «Open Data Challenge-2018» танловнинг ғолибларига айландилар:
1) «Ақлли шаҳар» учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа”
1-ўрин: Комтек жамоаси;
2-ўрин: STUIborn жамоаси;
3-ўрин: Kaizen жамоаси.
2) «Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа»
1-ўрин: AdGram жамоаси;
2-ўрин: Bizplace жамоаси;
3-ўрин: COUT жамоаси.
3) «Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа»
1-ўрин: Sudden Jump жамоаси;
2-ўрин: Code Sys жамоаси;
3-ўрин: HiTouch жамоаси.

Ташкилотчилар фахрли ўринларни олган иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширдилар.

Шунингдек, бу йилги танлов сардори 12 ёшли Муҳаммадюсуф Маҳаматрасулжонов бўлган жамоа билан ажралиб турди. Ушбу жамоа таркиби энг ёш аъзолардан иборат эканига қарамасдан, мамлакатда сайёҳликни ривожлантиришга қаратилган тўлақонли веб-сайт ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқди ва замонавий виртуал реаллик унсурларидан фойдаланган ҳолда мамлакат келажагини қандай кўришларини намойиш этиб берди.

Гран При мукофотига (Технологик компаниялар ва бизнес маслаҳатчилари инновацион маҳсулот ва ечимлар тақдим этадиган глобал платформа ролини ўтовчи, Мадридда ўтказиладиган халқаро анжуманга йўлланма) турли мобил операторларнинг сигналлари даражаси ҳақидаги маълумотларни харитада жамловчи ва акс эттирувчи Signum дастурини ишлаб чиққан Sudden Jump жамоаси муносиб деб топилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться