Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ахборот хавфсизлиги соҳасида “CTF.UZ”​ – очиқ турдаги мусобақа бўлиб ўтмоқда

2019-01-07 | Технологиялар

2019 йилнинг 4-9 январь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида ахборот хавфсизлиги соҳасида “CTF.UZ” (Capture the Flag)​ очиқ турдаги танловининг ярим финал ва финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Танлов ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мавжуд салоҳиятини ривожлантириш истагида бўлган истеъдодли ёшларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган.

2018 йилнинг 15 ноябридан 25 декабрига қадар республикамизнинг 11 та ҳудудида танловнинг дастлабки турлари ўтказилди. Мусобақаларда соҳанинг олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва лицейлари талабалари, меҳнат фаолиятида бўлган ёшлар иштирок этмоқда.

Танлов дастурига кўра, 4-9 январь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида мусобақаларнинг ярим финал ва финал босқичлари бўлиб ўтади. Ушбу жараёнларда мусобақалар билан бир қаторда маҳорат мактаблари ҳам ташкил этилади.

9-январда мусобақалар якунига кўра, "ЗЎР ТВ" телеканали студиясида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади. Унда ташкилотчиларнинг махсус совғалари ва пул мукофотлари топширилади.

Танлов техник жиҳатдан “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Тадбир ҳақида танловнинг махсус www.ctf.uz сайтида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться