Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг давлат бошқаруви ва фуқароларга маслаҳат бериш соҳасидаги тажрибасини ўрганди

2018-12-12 | Жамият

Олдин хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 30 ноябридан 7 декабрига қадар амалий ташиф билан Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлдилар. 

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Буюк Британия ва Ўзбекистон давлат бошқаруви тизими, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат кўрсатиш амалиётини ўрганиш ва тажриба алмашишдир.

Ташриф доирасида Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиз делегация аъзоларининг қатор давлат муассасалари, хусусан Вазирлар Маҳкамаси Офиси, Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви миллий институти, Сиёсат масалалари агентлиги, Барқарорлаштириш масалалари агентлиги вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар жараёнида Буюк Британия давлат қурилиши тизими, ҳокимиятнинг асосий органлари ва бўғинлари тузилмаси, давлат муассасалари, ташкилотларининг фаолияти, уларнинг иш услуби ва тамойиллари, вазирлик ва идораларнинг ягона режа ва стратегияларни ишлаб чиқишига доир маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, мамлакатимиз делегацияси давлат хизматчиларини ўқитиш ва малакасини оширишга ихтисослаштирилган Public Administration International (PAi), Oxford Business School сингари институтлар фаолияти билан ҳам танишдилар. Делегация аъзолари вазирлик ходимларини Давлат бошқаруви йўналиши бўйича ўқитишга қизиқиш билдирдилар ҳамда келгусида мазкур масала юзасидан музокаралар ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Шунингдек, Адлия вазирлиги “Advice.uz” Ягона ахборот портали экспертлари Фуқароларга маслаҳат бериш Бюроси Миллий ассоциацияси (National Association of Citizens Advice Bureaux) да ҳам бўлдилар. Унда фуқароларга маслаҳат бериш соҳаси ҳамда Casebook Management фуқаролар мурожаатлари бошқармаси тизими фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкилотнинг қатор муҳим бошқармалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия Давлат Рақамли хизмати ўртасида рақамли давлат хизматларини ривожлантириш ҳамда технологияларга бўлган анъанавий ёндашувларни ислоҳ қилиш соҳасида ахборот ва тажриба алмашишни назарда тутадиган рақамли ҳукумат (Government Digital Services – GDS) бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Хусусан, томонлар “Advice.uz” Ягона ахборот портали лойиҳасига эксперт кўмагини кўрсатиш ва вазирлик мутахассисларини GDS Академиясида АКТ соҳаси бўйича ўқитиш юзасидан келишиб олдилар.

Ташриф якунида томонлар бу каби ташриф ва тажриба алмашинувлари халқаро тажрибани ўрганиш ва билимларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши, ўзаро тажриба алмашинувлари бундан кейин ҳам конструктив ва дўстона руҳда давом этишини қайд этдилар. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться