Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди

22.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлигида сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳамда қурувчи пудрат корхоналар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкентда илк бор ItConf.Asia форуми бўлиб ўтади

22.10.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ахборот технологиялари бизнеси ва юқори технологияли тармоқларда тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришга бағишланган ItConf.Asia халқаро форуми бўлиб ўтади.

Душанбе шаҳридаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар

18.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги мавзусида вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятида Япониянинг «Itochu Corporation» ва «Marubeni Corporation» компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

18.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги делегациясининг Японияга ташрифи натижасига кўра мамлакатнинг «Itochu Corporation» ва «Marubeni Corporation» каби етакчи компаниялари “Диспетчерлик маркази, мониторинг ва газ инфратузилмаси объектларини бошқаришни (SCADA) жорий этиш билан Ўзбекистон Республикасида газ узатиш тизимини модернизациялаш” лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш борасида қизиқиш билдиргани муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Пойтахтимиздаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курслари очилди

18.10.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳридаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Томчилатиб суғориш жорий этилган майдонда пахтадан юқори ҳосил олинди

17.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Фарғона туманидаги “Чимён шуҳрати” фермер хўжалиги жорий йилда 60 гектар майдонда пахта етиштирди. Шундан 20 гектарида томчилатиб суғориш усулини синаб кўрди. Айнан томчилатиб суғориш усули қўлланилган майдондан ҳосилдорлик юқори бўлди. Фермер хўжалиги биринчи теримнинг ўзидаёқ режани ошиғи билан уддалади.

Бошқарув инновациялари кунлари: катта маълумотлардан блокчейнгача

17.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган Бошқарув инновациялари кунлари доирасида хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан семинарлар ўтказилмоқда, маърузалар ўқилмоқда, муҳокамалар қизғин кечмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида 2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури тасдиқланди

16.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар департаменти ўртасида “2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури” тасдиқланди.

Халқаро амалий семинар бўлиб ўтмоқда

16.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкентда биринчи марта “International Hotel Tashkent" меҳмонҳонасида 15-16-октябрь кунлари “Стартап экотизимларининг минтақавий ҳамкорлиги рақамли иқтисодиёт ўсишининг асосий омили" мавзусида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг амалий семинари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда экин навлари синови инновацион усулда такомиллаштирилади

15.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 9-12 октябрь кунлари ташкил этилган "Золотая осень – 2019" - 21-Россия агросаноат кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон "GSMA Mobile 360-Евроосиё" тадбирида иштирок этди

15.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

"GSMA Mobile 360-Евроосиё" - давлат ва хусусий сектор раҳбарларини дунёдаги энг янги инновацияларни ва технологияларни, шу билан бирга рақамли иқтисодиёти, АКТ ва мобил телекоммуникацияни ривожлантиришга қаратилган ислоҳатларни муҳокама қилиш учун ҳар йили ўтказиладиган тадбир.

Alibaba ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди

14.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 13 октябрь куни IT-Паркда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Хитойнинг Alibaba Стратегик ҳамкорлик марказининг илмий татқиқотлар институти Бош котиби, Син Чэнг билан учрашув бўлиб ўтди.

Инновация вазирлиги Япония билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

11.10.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев бошчилигидаги делегация Япониянинг Токио ва Киото шаҳарларига ташриф буюрди. Делегация раҳбари “Илм-фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни” 16-чи Форуми доирасида ташкил этилган вазирлар иштирокидаги давра суҳбатида қатнашди.

Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш масалалари муҳокама этилди

11.10.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида БМТ Тараққиёт дастури экология масалаларни молиялаштириш ижрочи Координатори Прадип Курукуласурия раҳбарлигидаги БМТ Тараққиёт дастурининг Нью-Йорк ва Истамбул офислари экспертлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар хокими Қозоғистонда ўтказилаётган “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммитида иштирок этмоқда

10.10.2019ТехнологияларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9-12 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултан шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО)нинг шаҳар туризми бўйича “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммити ўтказилмоқда. Мазкур саммитда Тошкент шаҳар хокими бошчилигидаги пойтахт хокимлигининг делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Шаҳар туризми бўйича саммит “ақлли шаҳар” концепцияси ҳамда “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш масаласида дунёда учраётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган.

БМТ ТД ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Акселаратор лабораторияси ишга тушди

09.10.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 7 октябрь куни БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда «Акселератор лабораторияси» деб номланган янги ташаббусни йўлга қўйди. Мазкур лабораторияни расман ишга тушириш маросими Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида бўлиб ўтди. Тадбирда БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ҳамда  Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров иштирок этди.  

ТАТУда “SMART CITY” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

09.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ўзбекистон-Германия 2019” илмий-тадқиқот дастурининг режасига биноан 2019 йил 7-11 октябрь кунлари Германиянинг Ольденбург университети, ТАТУ, ТАТУ Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари ҳамкорлигида ТАТУда “SMART CITY” мавзусида Ўзбекистон-Германия халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбеккино“ Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади

09.10.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

“Ўзбеккино“ миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади.