Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Томчилатиб суғориш жорий этилган майдонда пахтадан юқори ҳосил олинди

2019-10-17 | Технологиялар

Фарғона туманидаги “Чимён шуҳрати” фермер хўжалиги жорий йилда 60 гектар майдонда пахта етиштирди. Шундан 20 гектарида томчилатиб суғориш усулини синаб кўрди. Айнан томчилатиб суғориш усули қўлланилган майдондан ҳосилдорлик юқори бўлди. Фермер хўжалиги биринчи теримнинг ўзидаёқ режани ошиғи билан уддалади.

– Ўтган йили худди шу майдонга ғўза экиб, гектарига 18 центнердан ҳосил олган эдик. Бу йил биринчи теримнинг ўзидаёқ ҳосилдорлик 40 центнердан ошди. Иккинчи теримдан сўнг гектарига 50 центнерга чиқди. Энди очилаётган кўсаклар ҳисобига ҳосил чўғи яна ошади - дейди “Чимён шуҳрати” фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Қаюмов. – Томчилатиб суғориш технологияси орқали олдингидан икки ҳатто уч баравар кўп ҳосил олиш мумкинлигини ўз еримда синовдан ўтказдим. Бу йил биринчи марта бўлгани учун тажриба тўпладик. Кейинги йилларда хирмонимиз бунданда юксалишига ишонч ҳосил қилдим.

Фермер 2020 йилда яна 24 гектар майдонга томчилатиб суғоришни жорий этишни мўлжалламоқда. Шу мақсадда замонавий технологияни ишлаб чиқарувчи компания билан шартнома тузиб қўйди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться