Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида 2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури тасдиқланди
2019-10-16 | Инновация
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар департаменти ўртасида “2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури” тасдиқланди.
Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлигида ўтказилган учрашув давомида “Ўзбекистон—Ҳиндистон” илмий-техник лойиҳалари танловини ўтказиш шартлари ва муддатлари, молиялаштириш, экспертиза қилиш тартиби келишиб олинди.
Шунингдек, ёш олимларнинг илмий стажировкаларини янги механизмлар асосида ташкил этиш, олим ва мутахассисларнинг илмий мақолаларини нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этишга кўмаклашиш юзасидан қўшимча келишувларга эришилди.
“Ўзбекистон—Ҳиндистон” илмий-техник лойиҳалари танловини фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича жорий йилнинг 21 октябрь кунидан бошлаб эълон қилиниши тўғрисида тўхтамга келинди.
Шунингдек, ёш олимларнинг илмий стажировкаларини янги механизмлар асосида ташкил этиш юзасидан ташкил чоралар кўрилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги