Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон "GSMA Mobile 360-Евроосиё" тадбирида иштирок этди

2019-10-15 | Технологиялар

"GSMA Mobile 360-Евроосиё" - давлат ва хусусий сектор раҳбарларини дунёдаги энг янги инновацияларни ва технологияларни, шу билан бирга рақамли иқтисодиёти, АКТ ва мобил телекоммуникацияни ривожлантиришга қаратилган ислоҳатларни муҳокама қилиш учун ҳар йили ўтказиладиган тадбир.

Жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтган "GSMA Mobile 360 - Эвроосиё" тадбири доирасида МДҲ давлатлари ҳукуматлари ва мобил операторлари вакиллари учун мобил қурилмаларни ИМЕИ-кодлари рўйхатга олиш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Бу йили ташкилотчилар томонидан "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази" давлат унитар корхонаси директор вазифасини бажарувчи Бобур Тиллабаев ва "UZIMEI" лойиҳасини мутахассислари  иштирок этди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўғрилик, фирибгарлик ва сохта қурилмаларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши давлат ташкилотлари, уяли алоқа операторлари, мобил қурилма ишлаб чиқарувчилари ва фойдаланувчилар фаолиятига кўрсатадиган таъсири билан боғлиқ асосий муаммоларни муҳокама қилдилар. Тадбирда GSMA халқаро ассоциацияси вакиллари ва соҳанинг бошқа экспертлари "қора рўйхат" ва ИМЕИ-кодларни блоклаш ва миллий реестрларнинг роли ҳақида ўз фикирлари ва илғор жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашадилар.

Эслатиб ўтамиз, UZIMEI лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан контрафакт қурилмаларни олиб кириш, телефонларни ўғирлаш ва ноқонуний фойдаланиш даражасини пасайтириш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган эди. Шу билан бирга, ушбу лойҳа харидорларига мобил қурилмаларнинг ИМЕИ-кодарини ҳолатини  текшириш орқали сифатли қурилмалар ҳарид қилишларини, келгусида  мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилар тамонидан сифатли хизмат олишни имкониятини яратади.  Яъни, UZIMEI лойиҳаси республика бозорига иПҳоне, Ҳуаwеи, Хиаоми ва бошқа халқаро брендларнинг расмий киришини таминлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться