Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш масалалари муҳокама этилди
2019-10-11 | Экология
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида БМТ Тараққиёт дастури экология масалаларни молиялаштириш ижрочи Координатори Прадип Курукуласурия раҳбарлигидаги БМТ Тараққиёт дастурининг Нью-Йорк ва Истамбул офислари экспертлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев халқаро ташкилот делегациясини вазирликка ташрифи билан қутлаб, уларни Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан қисқача таништириб ўтди.
Учрашувда БМТ шафелигида ўтказиладиган олий даражадаги «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» халқаро конференциясига тайёргарлик ишлари ва Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
БМТ Тараққиёт дастури экология масалаларни молиялаштириш ижрочи Координатори Прадип Курукуласурия мазкур халқаро конференциянинг аҳамияти ҳақида гапириб, у Оролбўйи минтақасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, ҳудудда экологик инновациялар ва технологияларни жорий этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги