Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТАТУда “SMART CITY” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

2019-10-09 | Технологиялар

“Ўзбекистон-Германия 2019” илмий-тадқиқот дастурининг режасига биноан 2019 йил 7-11 октябрь кунлари Германиянинг Ольденбург университети, ТАТУ, ТАТУ Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари ҳамкорлигида ТАТУда “SMART CITY” мавзусида Ўзбекистон-Германия халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ўқув-тренинг курси ташкилотчилари: Германиянинг Ольденбург университети, ТАТУ "Ёш олимлар кенгаши", ТАТУ Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари.

Ўқув-тренинг курси мақсади:- университет профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги қошидаги соҳа корхоналари ходимлари учун “SMART CITY” дастури бўйича халқаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Конференция Германия ва Ўзбекистон олимлари, илмий тадқиқотчилар, ишбилармонлари ва жамоат ташкилотларини, илмий-тадқиқот институтлари ва университетлари вакилларини “SMART CITY” контекстида билим ва тажриба алмашиш учун бирлаштиради. Шунингдек, ушбу конференция Германия университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳалқаро ҳамкорлик ўрнатиш учун катта имконият ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться