Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимиздаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курслари очилди

2019-10-18 | Таълим

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳридаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур курслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта ташаббуси ҳамда “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирғали, Яшнобод ва Яккасарой туманларида фаолият юритаётган «Баркамол авлод» болалар мактабларида очилди.

RoboCraft — махсус курслардан иборат бўлиб, машғулотларда ўқувчилар роботларни йиғиш ҳамда уларни дастурлашни ўрганади. Мазкур курс асосчилари томонидан ўқув жараёнида ўзига хос ёндашув жорий этилиши, шунингдек, машғулотларни замонавий таълим моделларига таянган ҳолда ўтиш таклифи берилган.

Хусусан, курс машғулотлари STEAM методикаси асосида ўтилади. Ушбу таълим модели ўқувчиларга нафақат билим олиш, балки уларни амалда қўллашда ҳам кўмак беради. Бу эса ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириб, келажакда ўзи танлаган касбга осон мослашишига замин яратади.

RoboCraft курслари таълим йўналишидаги давлат ва хусусий шериклик лойиҳаси ҳисобланади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қошидаги инновация, технология ва стратегия маркази томонидан хусусий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.

«Баркамол авлод» болалар мактаблари ўқув курсларининг осон, технологик қулай ва қизиқарли ўтилиши учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Дастлаб, мазкур курсларда ўқувчилар дастурлаш билан таништирилиб, мехатроника, информатика, робототехника асослари бўйича таълим олади. Шу тарзда алгоритмлаш бўйича дастлабки билим ва зарур кўникмаларга эга бўлиб, шахсий роботларини бошқаришни ўрганишади.

Ўқувчиларда ўзаро алоқа кўникмалар, STEAM бўйича компетенциялар, ижодий ва тизимли фикрлаш ривожлантирилиб, келажакда ҳақиқий лидерлар бўлиб етишишади.

Мазкур курслар жорий йилнинг ноябрь ойида Чилонзор туманида ҳам очилиши режага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январь ойида илк RoboCraft курслари Республика «Баркамол авлод» марказида очилган эди.

Мазкур лойиҳа юртбошимиз илгари сурган бешта ташаббуснинг учинчисини амалга ошириш учун ўз ҳиссасини қўшади. Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

«Баркамол авлод» мактабларининг манзиллари:

Сирғали тумани

Манзил: 100012, Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Спутник Ц-2 мавзеси, 18-уй, 2-мактаб "А" блоки

Телефон рақамлари: +998 977604554

Яшнобод тумани

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси 1-тор 7-A уй

Телефон рақамлари: +998 977604554

Яккасарой тумани

Манзил: 100100, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 17-уй

Телефон рақамлари: +998 977613959

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться