Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди
2019-10-22 | Технологиялар
Сув хўжалиги вазирлигида сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳамда қурувчи пудрат корхоналар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 2019 йилда республикамизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида эришилган ютуқ ва дуч келинган муаммолар муҳокама қилинди.
Давра суҳбати иштирокчилари келгуси йилларда мамлакатимизда томчилатиб суғориш жорий этиладиган майдонлар кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу технологияни етказиб бериш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Шу мақсадда сув тежовчи технологияларнинг бутловчи қисмларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш, пудрат, сервис хизматларини тизимли ташкил қилиш ҳамда технологияни ўз даласида қўллайдиган фермерларга уни ишлатиш бўйича ўқув-кўргазмали семинарлар ўтказиш, қўлланмалар тарқатиш бўйича тавсиялар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги