Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳар хокими Қозоғистонда ўтказилаётган “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммитида иштирок этмоқда
2019-10-10 | Технологиялар
9-12 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултан шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО)нинг шаҳар туризми бўйича “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммити ўтказилмоқда. Мазкур саммитда Тошкент шаҳар хокими бошчилигидаги пойтахт хокимлигининг делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Шаҳар туризми бўйича саммит “ақлли шаҳар” концепцияси ҳамда “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш масаласида дунёда учраётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган.
Саммит доирасида мавзуга оид суҳбатлар, шаҳарларни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, туризм ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларни ҳамда мажлисларни ўтказиш режалаштирилган.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги