Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Alibaba ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди
2019-10-14 | Технологиялар
2019 йилнинг 13 октябрь куни IT-Паркда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Хитойнинг Alibaba Стратегик ҳамкорлик марказининг илмий татқиқотлар институти Бош котиби, Син Чэнг билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан асосий мақсад Хитойнинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган.
Унда томонлар ўзаро кооперацияга катта қизиқиш билдириб, келгуси ҳамкорлик бўйича фикр алмашдилар. Учрашувда электрон тижоратни ривожлантириш, B2B онлайн платформани яратиш (маркетплейс), ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саʼй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун:
Alibaba — Интернет-савдо ва электрон тижорат соҳаси бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Компания Alibaba Group компаниялар гуруҳига киради ва Нью-Йорк фонд биржасида савдо қилади. Биржада акцияларни илк маротаба оммавий жойлаштириш тарихий воқеа бўлган ва рекорд ўрнатилган — Alibaba Group нинг қимматли қоғозлари 25 миллиард АҚШ долларига сотилган. Бугунги кунда Alibaba Group капитализацияси 500 миллиард АҚШ долларидан ошади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги