Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро амалий семинар бўлиб ўтмоқда

2019-10-16 | Технологиялар

Тошкентда биринчи марта “International Hotel Tashkent" меҳмонҳонасида 15-16-октябрь кунлари “Стартап экотизимларининг минтақавий ҳамкорлиги рақамли иқтисодиёт ўсишининг асосий омили" мавзусида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг амалий семинари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу семинарнинг  асосий мақсади  энг муваффақиятли инновацион компанияларни ривожлантириш босқичларини, экотизим лойиҳаларини яратиш ва ривожлантириш тажрибасини, минтақада стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимининг ҳозирги ҳолатини, экотизимнинг барча манфаатдор иштирокчилари ишини яхшилаш учун муаммоли нуқта ва имкониятларни, тадбиркорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдир.

Семинарда Озарбайжон Республикаси, Беларусь Республикаси, Грузия, Германия, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасидан 50 дан ортиқ мутахассис ва экспертлар вакиллари иштирок этдилар.

Стартаплар инфратузилмаси, уларни молиялаштириш ва ўқитиш мавзусига бағишланган сессияда Қозоғистон, Грузия, ва Ўзбекистоннинг тажрибалари муҳокама қилинди.

Семинарда, шунингдек, миллий стартаплар ўсиши ва қўшни мамлакатлар бозорларига чиқиши учун шароитлар яратишда давлатнинг роли ҳамда МДҲ зонасидаги муваффақиятли стартаплар хусусида сўз бориб, уларнинг тақдимотлари ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться