Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қашқадарё вилояти тўқимачилик саноати яна бир ишлаб чиқариш обекти билан тўлди

2022-12-07 | Иқтисодиёт

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Умумий қиймати 24 миллиард сўмлик инвеститсия лойиҳаси “Mirishkor textile group” кластери таркибига киради. Ушбу босқичда корхонада 300 та иш ўрни яратилди. Кейинчалик ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иш ўринлари сонини 700 тага етказиш режалаштирилган.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган тикув ва трикотаж маҳсулотларини Россия Федерацияси, Туркия, Қозоғистон, Хитой ва бошқа яқин ва узоқ хориж мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
 
Тадбирнинг очилишида Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Амалга оширилаётган лойиҳа мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган қулай шарт-шароитлар яратилгани самараси экани таъкидланди. Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, хомашёни қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш учун етарли ресурслар мавжудлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться