Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи ҳақида
2022-12-12 | Сиёсат
2022 йилнинг 12-14 декабрь кунлари Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.
Вашингтон шаҳрида делегация Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда АҚШнинг бошқа расмийлари билан музокаралар ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги