Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2022-12-12 | Сиёсат

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида жадал ривожланаётгани алоҳида таъкидланди.

Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси, улар ўртасида ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот сабабли бугун Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни умумий тарихий мерос, маданият, тил, маънавий анъана ва қадриятлар асосида янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш муҳимлиги тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться