Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИТСВ Ишчи гуруҳлари республика ҳудудларда ўрганиш ўтказиб тадбиркорларга ёрдам кўрсатмоқда
2022-12-10 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 9 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов бошчилигидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбар ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон вилоятидаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Бўстон туманида жойлашган «Қодир текстиль» МЧЖ йирик ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти билан танишди. Суҳбат давомида тадбиркорлар кундалик фаолиятида дуч келаётган муаммолари, корхонани ривожлантириш режалари билан ўртоқлашди.
Ўрганиш натижаларига кўра мазкур корхонада электр энергияси билан таъминлашда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш, экспортга етказиб бериш ҳажмини тиклашга кўмаклашиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги