Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Қишлоқ хўжалиги университетида конференция: Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш

2022-12-09 | Иқтисодиёт

Тошкентда  “Food Security and Sustainable Development” («Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш») мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И International Agriculture University (Халқаро қишлоқ хўжалиги университети) томонидан ташкил этилди. Конференция ҳамкорлари: 


ФАО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти), UNDP (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури), ASK Facility (Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш дастури), ”Melek Best Milk Agro” МЧЖ, AgroTV.

Конференцияда Австралия, Ветнам, Германия, Қозоғистон, Покистон, Цингапур, АҚШ, Тожикистон ва бошқа давлатлардан 100 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этди. Тадбирда илмий ва ишбилармон доира вакиллари, дипломатик корпус ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Спикерлар «Биз биргаликда муваффақиятли халқаро ҳамкорлик учун шарт-шароит яратамиз» мавзусида маъруза қилди.

Анжуман доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида хорижлик ҳамкасблари билан учрашуви бўлиб ўтди.

«Анжуманнинг асосий мақсадларидан бири глобал иқлим ўзгариши, табиатдаги ўзгаришлар, аҳоли сонининг кўпайиши, сув ресурсларининг етишмаслиги ва уларни бартараф этиш йўллари, озиқ-овқат барқарорлиги каби муаммоларни таҳлил қилишдан иборат эди. Биз халқаро экспертларни жалб қилдик, улар билан бу масалаларни муҳокама этдик. Шунингдек, университетга янги мутахассисларни жалб этган ҳолда талабаларни илмий асосланган, амалиётга йўналтирилган таълим тамойили асосида ўқитиш мақсадида хусусий сектор ва кластерлар билан меморандум имзоладик», — деди IAU ректори Мунира Аминова

Маълумот учун

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ЎзР Президентининг 2022 йил 7 майдаги ПҚ-237-сонли қарори асосида Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда очилган.

Университетнинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат:

  • «Илмий асосланган, амалиётга йўналтирилган таълим» тамойили асосида юқори малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш.
  • ​хорижий олий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш
  • қўшма таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться