Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа билан учрашув бўлиб ўтди

2022-12-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Сзян Ян, Давлат кенгаши бош котиби ўринбосари Го Вей, Ривожланиш ва ислоҳотлар ишлари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Лян Вейлян иштирок этдилар.

Ўзбекистон томонидан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва бошқа масъул вакиллар иштирок этдилар.

Учрашув доирасида камбағалликни қисқартириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик, юртимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ўтган даврда яратилган камбағалликни қисқартиришнинг тўлиқ институционал асослари, шу жумладан, камбағаллик чегараси ва даражасини аниқлаш методологияси, манзилли чора-тадбирлар, ҳоким ёрдамчилари институтининг татбиқ этилиши ҳамда уларнинг фаолияти юзасидан фикр алмашдилар.

Шу билан бирга, камбағалликни қисқартириш соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмита шакллантириш ҳамда унинг биринчи йиғилишини 2023 йил Ўзбекистонда ташкиллаштириш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон томони 2026 йилга бориб камбағаллик даражасини 2 баробарга қисқартириш, бу мақсадларга эришишда Хитойнинг илғор тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этиши ҳамда тажриба ва фикрлар алмашинувини кенгайтириш таъкидлаб ўтилди. 

Хитой дунё мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб 2021 йилда мутлақ камбағаллик устидан тўлиқ ғалаба қозонганлиги тўғрисида эълон қилди. Ушбу натижа қатор Халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТ томонидан алоҳида эътироф этилди.

Маълумот учун: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодий ўсиш, камбағалликни қисқартириш, «яшил» тараққиёт, рақамли иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда Хитой Халқ Республикаси масъул ташкилот ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боради.

Хусусан, 2021 йил 19-октабр санасида «Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик: камбағалликни қисқартириш ва қишлоқларни ривожлантириш» глобал форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Халқаро Камбағалликни қисқартириш маркази ўртасида Меморандум имзоланди. Меморандум икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб, унинг доирасида камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба, фикр ва ғоялар алмашиш, шунингдек, камбағалликка қарши курашда ХХРнинг энг яхши тажрибаларига асосланган лойиҳаларини Ўзбекистон ҳудудларида амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. (Батафсил)

Шунингдек, «Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро Форуми» доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Хитой камбағалликни қисқартириш Халқаро маркази ўртасида 20222023 йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартириш ҳамкорлик дастури имзоланди. Мазкур дастур 2021 йил 19-октабрдаги вазирлик ва марказ ўртасида имзоланган Англашув Меморандуми асосида ишлаб чиқилган бўлиб, икки мамлакат ўртасида камбағалликни қисқартириш йўналишидаги ўзаро амалий ҳамкорлик, шу билан бирга, Хитой тажрибасини Ўзбекистон мисолида қўллашни ўз ичига олади.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, хусусан, ерларини ижарага бериш, урбанизация ва шаҳарларни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш, иқтисодий ўсиш драйвери бўлган хусусий тадбиркорлик соҳаси, хусусан, саноат кластерлари, мис саноатини ривожлантириш, саноат соҳаларини ривожлантиришда Хитой компаниялари билан ҳамкорлик, «яшил» иқтисодиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, яшил инфратузилмани шакллантириш, энергия ва сув сарфини камайтиришга қаратилган «яшил» технологияларни жорий этиш ҳамда юқоридаги соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди. 

Маълумот учун: Жорий йилнинг центабр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг самарали музокаралари давомида «яшил» иқтисодиёт, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик, қурилиш соҳасида ҳамкорлик ва бошқа соҳаларда 15 та ҳужжат имзоланган эди.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда ҳамкорлик янги босқичда ривожлантириш юзасидан келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться