Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар режалаштирилди

2021-04-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 29 апрель куни видеоконференция шаклида Жаҳон банки Гуруҳининг Баҳорги йиғилишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице – президенти Анна Бьерде ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

 Унда Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Л.Бурунчук ҳамда Банкнинг бир қатор раҳбар ва экспертлари ҳам иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Банк раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчиллигини, шунингдек, 2020 йилда пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирига қарамасдан Республикада иқтисодий ўсишга эришиш учун пойдевор яратиб берган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтидалиги ва самарадорлигини қайд этди. Шу нуқтаи назардан, А.Бьерде Банкнинг Ўзбекистонда кенг ислоҳотлар дастурини амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишга содиқлигини тасдиқлади.

Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикаси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бўйича келгусида ҳамкорлик қилиш шакллари белгилаб олинди. Дастур учун асос сифатида Ўзбекистон Ҳукуматининг кейинги 5 йил давомида амалга ошириладиган ислоҳотлар дастурининг асосий устувор йўналишлари олинишига келишиб олинди.

Банк раҳбариятига 2030 йилгача Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқишда кўрсатилаётган техник ёрдам учун миннатдорлик билдирилди. Стратегия Ўзбекистон саноатининг устувор тармоқларига хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш бўйича амалий ҳаракатларни белгилайди. Шунингдек, у тўғридан-тўғри хорижий инвестиция оқимларини, инвестиция қонунчилиги ва Республика саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ўрганиш, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини асосий рақобатчи-мамлакатларнинг ўхшаш тармоқлари билан қиёсий таҳлил қилиш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг қадамма-қадам “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича уч босқичда амалга оширилади.

Ўзбекистонда кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш динамик суръатлари таъкидланди. Жумладан, 2020 йилнинг якунларига мувофиқ, Жаҳон банки томонидан сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, инновацион ривожланиш, бозор ислоҳотларини илгари суриш ва пандемияга қарши кураш соҳаларида 6та лойиҳа молиялаштириши маъқулланди. Шунингдек, томонлар инфратузилмани ривожлантириш ва энергетика соҳаларида умумий қиймати 1,7 млрд долларга тенг бўлган янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар ҳамда уларни биргаликда ишлаб чиқишни тезлаштириш ва амалга оширишни бошлашга келишиб олдилар.

Музокаралар якунида А.Бьерде ва Жаҳон банки делегацияси жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида эканлиги маълум қилинди, шу муносабат билан бўлажак ташриф кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш мақсадида икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларида муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться