Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Статистик регистрларни юритишда ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди

2021-04-30 | Иқтисодиёт

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2020 йилнинг 1 июн куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб, статистика тизимининг барча мутахассис кадрларини ўқитиш, малакасини ошириш юзасидан топшириқлар берилган эди

Шундан келиб чиқиб, Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган аниқ режа асосида, қўмита марказий аппарати ва ҳудудий статистика идоралари ходимларини тизимли ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Ушбу график асосида 2020  йилда тизим ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган онлайн семинарлар ташкил этилган эди. 

2021 йилнинг 30  апрел Давлат статистика қўмитаси Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ҳудудий бошқармалар ходимлар малакасини оширишга қаратилган видеоконференсия ташкил этилди. Видеоконференсияда Давлат статистика қўмитаси ходимлари ва ҳудудий статистика бошқармалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш, корхона ва ташкилотлар статистикасини ўтказиш усуллари бўйича қўмита мутахассислари ҳудудий статистика бошқармалари ходимларининг билим ва салоҳиятини ўрганди. 

Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари тегишли меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини та’минлаш мақсадида бажарилиши лозим бўлган ишлари юзасидан ўз таклифларини бериб ўтди. Тадбирда қўмитанинг Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси ва ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни муҳокама ва таҳлил қилган ҳолда тизимни ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларига қўмита мутахассислари томонидан амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться