Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоийдаги “Masdar” лойиҳасида электротехника саноати корхоналари ҳамкорлиги муҳокама қилинди

2021-05-04 | Иқтисодиёт

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Буюк Британиянинг «Juru Energy» компанияси бошқарув директори Ботир Ғофуров ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “SEPKO III” LTD компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича бош вакили Ши Ханг билан музокара олиб борди

Маълумки, ушбу икки компания энергетика соҳасида, хусусан қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларни қуриш билан шуғулланиб келади.

Хитойнинг «SEPCO III» компанияси Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан Навоий вилоятида қурилаётган 100 МВтлик фотоэлектрик станциясининг қурилиш лойиҳалари учун бош пудратчи ҳисобланади. Хорижий компания вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларини қуриш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирларини юқори баҳолаган ҳолда Ўзбекистон томонидан умумий қуввати 1,5 ГВт бўлган қайта тикланадиган энергетика станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик режаларига тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, умумий майдони 268 гектар бўлган мазкур объектда технологик ускуналар, панеллар, инвертор ва трансформаторлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Фотоэлектрик станцияси жорий йилнинг 1 сентябрда ишга туширилиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг жалб этилган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми қарийб 100 миллион долларни ташкил этади. Фотоэлектрик станциясининг ишга туширилиши йилига 260 миллион кВт/соат миқдорида электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради.

Шунингдек, учрашув чоғида “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар билан “SEPCO III” корпорацияси ўртасида “Masdar” компаниясининг йирик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлатиладиган маҳаллий бутловчи қисмлар ва бошқа электротехника қурилмаларини кооперация йўли билан етказиб бериш имкониятлари қизғин муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорликни бошлаш юзасидан аниқ механизмларни келишиб олди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться