Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика соҳасида Ўзбекистон – Саудия Арабистони ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари белгилаб олинди

2021-05-04 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ар-Риёд шаҳрида бўлиб туриши чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ал-Сауд билан инвестициявий ҳамкорлик масалаларини ва жорий йилнинг январь ойида Саудия Арабистони ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи чоғида энергетика соҳасида эришилган келишувлар амалга оширилишини муҳокама қилди.

Таъкидландики, Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама иқтисодий шерикликни ривожлантиришга туртки бериб, қатор соҳаларда ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйишга замин яратди. Шу билан бирга, томонлар энергетика ва кимё саноатининг муҳим инвестиция салоҳиятига эга эканлигини ва умуман иқтисодиётни ривожлантиришга сезиларли рағбатлантирувчи таъсир кўрсатадиган тармоқлар сифатида устуворлигини ўзаро таъкидладилар.

Саудия Арабистони томони “ACWA Power”, “Sabic Corporation” ва “Saudi Aramco” каби Саудия Арабистони компанияларининг Ўзбекистон энергетика ва кимё саноатига инвестицияларни киритишга қизиқиши Бухоро шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон – Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича сезиларли даражада ошганлигини таъкидлади. Хусусан, нефть кимёси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва кимё саноати ривожланиши учун юқори талабга бўлган углеводородларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ушбу соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, яқин келажакда “B2G” ва “B2B” форматларида икки томонлама музокараларни, қўшма бизнес-форумлар ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Муқобил энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси Ўзбекистон бозоридаги фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётганини таъкидладилар. Бундан ташқари, водород ва қайта тикланадиган энергия соҳасида қўшма тадқиқотлар ташкил этиш ҳамда бу йўналишда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича белгиланган мақсадларга эришишда Ўзбекистонга амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлик билдирилди.

Музокаралар якунида муносабатларнинг муҳокама этилган барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться