Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро пресс-клуб ва «The Korea Times» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади

2021-04-30 | Иқтисодиёт

Сўнгги вақтларда Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситалари, хусусан, инглиз тилида нашр этиладиган йирик газеталардан бири - «The Korea Times» Ўзбекистон имижини тарғиб қилишда мамлакатимиз элчихона билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бугун мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси ходимлари «The Korea Times» газетаси вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Унда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати мазмун моҳиятини хорижий муштарийлар ва Жанубий Корея кенг жамоатчилиги орасида тарғиб қилишга қаратилган туркум мақолаларни нашр этишга келишиб олинди.

Томонлар, шунингдек, Халқаро пресс-клуб билан «The Korea Times» газетаси ўртасида имзоланиши режалаштирилган ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми лойиҳасини муҳокама қилди. Ушбу ҳужжат ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, келажакда мутахассисларнинг ўзаро ташрифларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться