Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари кенгаши раиси билан савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

2021-04-30 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари кенгаши раиси Ажлан Ал-Ажлан билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чоғида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ва истикболлари, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама  қилинди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Ажлан Ал-Ажлан январь ойида Ўзбекистонга ташрифини илиқ эсга олди. Ташриф давомида иқтисодий муносабатларга янги туртки берадиган келишувларга эришилганини қайд этди. Палата раиси жорий йил март ойида Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг Саудия томони таркиби тасдиқланганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу таркибга Подшоҳликнинг етакчи ишбилармонлари киритилган.  

Мулоқот давомида  май ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Риёзга ташрифи ва Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Учрашув якунида томонлар Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари кенгаши бошчилигида ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш, Ўзбекистонда Саудия Савдо уйини очиш, шунингдек, Подшоҳликнинг йирик  шаҳарларида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш бўйича келишувларга эришди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться