Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда

25.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар масалалари комплексига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан учрашди.

Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича янги тизим белгиланди

25.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбари янги тўқимачилик корхонасини бориб кўрди

24.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

23.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири Б.Султанов бошчилигидаги делегация билан кенгайтирилган учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

22.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари, Буюк Британиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консули К.Полео билан учрашди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари кўпайтирилади

22.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

19.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

19.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетников билан музокаралар ўтказди.

Кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди

18.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегациясини қабул қилди.

17.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Учрашувда ЕТТБнинг молия институтлари бўйича бошқарувчи директори Ф.Малиж, Марказий Осиё, Мўғулистон ва Россиядаги молия институтлари гуруҳи директори Г.Орлов, ЕТТБнинг гендер масалалари ва иқтисодий интеграция бўйича директори Б.Рамбусек ҳамда Банкнинг бошқа вакиллари ва экспертлари ҳам иштирок этди.

2022 йил учун Буджетномага шарҳ

17.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат ҳисобланган Буджетнома Ўзбекистон Республикасининг Буджет кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ер ва урбанизация соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда ишлаб чиқилаётган стратегиялар юзасидан давра суҳбати

16.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Дилшод Султанов ҳамда техник масалалар бўйича катта маслаҳатчи, ер ва геофазовий масалалар бўйича глобал етакчи Ваел Закут бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Дастурлар ижросини маҳаллаларда амалга ошириш вазифа қилиб қўйилди

16.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

ЖСТ: афзалликлар, муаммолар ва янги имкониятлар

15.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида тўлов баланси ва савдо сиёсати” мавзусида тренинглар ҳамда хусусий сектор вакиллари учун “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, хизматлар савдоси ва ички қўллаб-қувватлаш бўйича ЖСТ қоидалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон: саноат кооперацияси, инвестициялар ва ўзаро савдо

13.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Истанбулда Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Д.Амангелдиев билан инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдони оширишни мақсад қилган

13.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Истанбулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Туркия Республикаси савдо вазири М.Муш икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга оид долзарб вазифаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

12.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркия Республикаси вице-президенти Ф.Октай билан учрашуви бўлиб ўтди.

Истанбулда "Туркия ҳамда туркий тилли давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар" конференцияси ўз ишини бошлади

12.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Истамбул (Туркия) шаҳрида туркий тилли мамлакатлар мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммити арафасида ташкил этилган “Туркия ҳамда туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар” конференцияси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонуни ҳудудларда муҳокама қилинмоқда

12.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Аввал ҳабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги 2021 йил 1 ноябрь куни ““2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси” муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонларидан берилган топшириқларига ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил Давлат буджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ҳудудларда, маҳаллий кенгашлар ҳалқ депутатлари, тадбиркорлар ва фуқаролар иштирокида муҳокама қилинмоқда.