Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинди

09.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Абу – Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков БАА Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

07.12.2021ИқтисодиётМанба: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

“Остона” Халқаро молия маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди

07.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси “Остона” Халқаро молия маркази (ОХММ)га ташриф буюрди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

04.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотларида, жумладан, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги, Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида фаолият юритаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди.

Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади

04.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков видеоконференция шаклида саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини, шунингдек, ички ва тармоқлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш чора - тадбирларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирок этди.

“Фуқаролар учун бюджет”даги йирик солиқ тўловчилардан тушумларга қўшимча шарҳлар

02.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“Фуқаролар учун бюджет”да кўрсатиб ўтилган йирик солиқ тўловчилар, фақат республика ичида тўлайдиган солиқлари бўйича рўйхат қилинган бўлиб, бу тўловлар таркибида республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари киритилмаган.

Маҳаллий тўқимачилик ва чарм – пойабзал маҳсулотлари Европанинг энг йирик савдо кўргазма майдонларида намойиш этилади

01.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган маҳаллий тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналари вакиллари учун Польша, Италия, Франция ва Испанияда 1-11 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бизнес-тур бошланди.

Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш устувор аҳамиятга эга

01.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) томонидан шаҳар ҳокимлиги ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати кўмагида ташкил этилган навбатдаги “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилди

30.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти шунингдек, саноат ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга ташриф буюрди.

Андижон вилоятининг инвестициявий фаолияти ҳамда саноат ривожланишига оид масалалар муҳокама қилинди

30.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташриф буюриб, бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлди ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқди.

Наманган вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизими фаол жорий этилмоқда

30.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков Наманган шаҳри ва Наманган вилояти туманлари даражасидаги маҳаллий ҳокимият органларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига масъул бўлган раҳбарлар билан йиғилиш ўтказди.

Наманган вилояти саноатининг ривожланиши янги босқичга кўтарилмоқда

30.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудга жўнаб кетди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик Ўзбекистон Республикасига ўтди

28.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммити ишида иштирок этди.

Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

28.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси У.Кармишаковни қабул қилди.

ФАО Тошкент давлат аграр университети билан келишув имзолади

27.11.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ФАО-ГЕФ ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида Тошкент давлат аграр университети билан битим тузди. 

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари мажлиси тўғрисида

27.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирларининг учрашуви

26.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XIX йиғилиши ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорлик III форуми бўлиб ўтди.

Россия экспертлар маркази гуруҳи ходимлари билан учрашув

26.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 24-ноябр куни Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаевнинг Россия экспертлар маркази гуруҳи ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Корея бизнеси Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

26.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Сеулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Корея Республикаси йирик бизнес ва давлат корпорациялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Сеулда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сеул шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитаси (ҲҚ)нинг 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Сун Ук ҳамраислик қилди.