Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Қайта тикланувчи энергия ҳажмини башорат қилиш тизимини яратиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

05.10.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва USAID агентлигининг “Келажак энергияси” билан ҳамкорликда олиб борилаётган "Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг республика энергия тизимига таъсирини ўрганиш" лойиҳаси доирасида хорижий экспертлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий форуми бўлиб ўтди

05.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Туркманистон Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи арафасида Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

05.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Уэнди Шерман давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Жозеф Байден, вице-президенти Камала Харрис ва Давлат котиби Энтони Блинкеннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ОТБ – Ўзбекистон: узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

04.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Шиксин Чен ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув

04.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тера Ҳакала билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

04.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари юзасидан музокаралар олиб борди.

АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашув

04.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Uendi Sherman билан учрашув ўтказди.  Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Германия тараққиёт банки (KfW) иштирокида “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди

30.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Кредит маблағлари иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, қишлоқ тадбиркорлиги ва бошқа йўналишларда барча тадбиркорлар учун ажратилади.

Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти билан вебинар ўтказилди

29.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисида битим доирасида Япониянинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун навбатдаги вебинар ўтказилди.

Давлат бюджетининг 2021 йил I ярим йилликдаги харажатлари қанчани ташкил этди?

29.09.2021ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Брюсселда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича 9-тур музокаралари бошланди

28.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

27 сентябрь куни Брюсселда (Белгия) инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов бошчилигидаги ҳамда асосий вазирлик ва идоралар вакиллари ва экспертларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲТБ) лойиҳаси бўйича музокараларининг 9-раундини бошлади.

Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтишида ҳамкорликни кенгайтириш мавзусида давра суҳбати

24.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 23 сентябрда Тошкент шаҳридаги City Palace меҳмонхонасида гибрид форматда вазирлик ва давлат ташкилотлари, тараққиёт бўйича ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида "Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтишида ҳамкорликни кенгайтириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Самарқанд халқаро аэропорти инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан битим имзоланди

24.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасининг давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш бўйича маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Нотариал палатасининг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш масалалари хусусида фикр алмашилди

24.09.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Халқаро нотариуслар иттифоқи Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти Ричард Бок бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

"Ўзсаноатқурилишбанк" J.P.Morgan ташкил этган "Emerging Markets Credit Conference" анжуманида иштирок этди

24.09.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

"Ўзсаноатқурилишбанк" дунёнинг етакчи инвестицион банкларидан бири - J.P.Morgan ташкил этган "Emerging Markets Credit Conference" анжуманида онлайн тарзда иштирок этди. Бунда Банкнинг халқаро капитал бозорларида инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсади кўзда тутилди.

“J.P.Morgan” томонидан ташкил этилган халқаро конференция доирасида Молия вазирлиги хорижий инвесторлар билан тақдимот ва яккама-якка учрашувлар ўтказди

24.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни “J.P.Morgan” томонидан соат 11:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) “Ривожланаётган мамлакатлардаги қарздорликлар конференцияси” (Emerging Markets Credit Conference) тадбири бўлиб ўтди ҳамда унда халқаро инвесторлар билан виртуал глобал телеконференция ва яккама-якка учрашувлар ўтказилди. Яккама-якка учрашувларда Bluebay Asset Management, Aberdeen Asset Managers, NNIP, Barings, Goldman Sachs Asset Management, Pimco Europe, Franklin Templeton, Abu Dhabi Investment Authority, Global Evolution, Stone Harbor Investment Partners каби 30 дан ортиқ инвестицион фондлар иштирок этди.

Ўзбекистон – Япония бизнес-анжумани бўлиб ўтди

23.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси вакиллари, шунингдек, Нагоя шаҳрининг (Япония) 40 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ грант лойиҳасини амалга оширмоқда

23.09.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек, Германиянинг «G.E.O.S. Ingenieurgesellshaft mbH» компанияси мутахассислари билан учрашди. Мулоқот давомида уран қолдиқлари билан боғлиқ жиддий муаммоларни ҳамкорликда ечиш масалалари муҳокама қилинди.

Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан махсус электрон платформа яратилди

23.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази ДУК томонидан субсидия.мф.уз махсус электрон платформаси яратилди.