Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истанбулда "Туркия ҳамда туркий тилли давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар" конференцияси ўз ишини бошлади

2021-11-12 | Иқтисодиёт

Истамбул (Туркия) шаҳрида туркий тилли мамлакатлар мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммити арафасида ташкил этилган “Туркия ҳамда туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар” конференцияси ўз ишини бошлади.

Тадбир Туркий Кенгашга аъзо мамлакатларда савдони ривожлантиришнинг янги воситаларини ишлаб чиқиш ва инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Конференция иштирокчи мамлакатларнинг давлат ва хусусий сектори вакиллари учун барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш ва кўп томонлама алоқаларни чуқурлаштириш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилиш ва биргаликда белгилаш учун очиқ платформага айланди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Туркий Кенгаш Бош котиби Б.Амреев (видеоконференция орқали), Туркия Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси президенти Н.Олпак, Туркия Республикаси савдо вазири М.Муш, Туркий кенгаш Савдо-саноат палатаси президенти Р.Ҳисаржиклиўғли, Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири М.Жабборов, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири А.Иргалиев, Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Д.Амангелдиев иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлик қилди.

Тадбир давомида иштирокчилар Туркий Кенгашга аъзо давлатларининг ўтган 30 йил давомида эришган ютуқларини муҳокама қилиб, туркий тилли республикаларнинг яқин келажакда иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш йўллари тўғрисида фикр алмашдилар. Иштирокчилар орасида нафақат мамлакатлар ҳукуматларининг вазирлари, балки расмий ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, аъзо мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторлари вакиллари ҳам бор.

Жаҳон иқтисодиётининг асосий тенденциялари, минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдони кенгайтириш истиқболлари, инвестициявий муҳитни яхшилаш чора-тадбирлари, транспорт ва логистика соҳасида иштирокчи мамлакатлар олдида турган долзарб масала ва муаммолари, шунингдек, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни молиялаштиришнинг янги самарали механизмлари кўриб чиқилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ўтган 5 йил мобайнида Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо давлатлар билан алоқалари изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Жумладан, савдо айланмаси икки баробар, туркий тилли мамлакатлар ишбилармонларининг сармояси иштирокида ташкил этилган корхоналар сони эса 5 баробар ошиб, 2808тани ташкил қилди.

Шу нуқтаи назардан, Кенгашга аъзо давлатларнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашнинг муҳим омили сифатида улар ўртасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон томони ҳамкор давлатларни мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек, электрон тижоратни ривожлантириш бўйича биргаликда иш олиб боришга чақирди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва Кенгашга аъзо мамлакатлар тадбиркорлари ўртасида ўзаро инвестициялар ҳажмини сезиларли даражада оширишни ҳамда туркий тилли давлатлар иқтисодиётларининг салоҳияти ва устунликларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган саноат ҳамкорлигини ривожлантиришнинг ягона дастурини ишлаб чиқиш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратишдан манфаатдор эканлиги билдирилди.

Анжуман ўз ишида давом этмоқда. Тадбир дастурига туркий давлатларнинг бир хил нигоҳларини белгилаш мақсадида Туркий кенгаш мамлакатлари вазирларининг йиғилиши, бир қатор панель муҳокамалар, тадбирда иштирок этган расмийларнинг икки томонлама учрашувлари, шунингдек, “B2B” ва “B2C” шаклидаги учрашувлар киритилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться