Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ер ва урбанизация соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда ишлаб чиқилаётган стратегиялар юзасидан давра суҳбати

2021-11-16 | Жамият

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Дилшод Султанов ҳамда техник масалалар бўйича катта маслаҳатчи, ер ва геофазовий масалалар бўйича глобал етакчи Ваел Закут бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида, шунингдек, Жаҳон банки лойиҳа менежери ва ер ресурсларини бошқариш бўйича бош мутахассис Надеж Орлова, ер сиёсати бўйича катта маслаҳатчи Давид Эгиашвили, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси катта иқтисодчиси Винияк Нагараж, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг масъул департамент вакиллари иштирок этдилар.
 
Давра суҳбати давомида ер муносабатларида қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жаҳон банкидан фикр-мулоҳазалар тингланди, шу билан бирга ҳукуматнинг кейинги режалари, “Кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимини модернизатсия қилиш” лойиҳаси доирасида ерларни бошқариш имкониятини Жаҳон банки билан ҳамкорликда хорижий тажрибалар асосида ўрганиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, томонлар замонавий иқтисодиёт, иқтисодий тараққиётда ер муносабатларининг ўрни, хусусан, ер ислоҳотлари, кадастр лойиҳалари, бўш қолаётган ерлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ерларини шакллантириш, солиқ ислоҳотлари, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, иш ўринларини яратиш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, камбағалликни бартараф этишда ер ислоҳотларининг ўрни юзасидан фикрлар алмашдилар.
 
Давра суҳбати якунида, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жорий ва истиқболдаги лойиҳаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, келгуси учрашувда муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться