Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Миср мутахассислари маҳсулот сифатини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди

11.11.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Миср аккредитация кенгаши мутахассислари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ўрганилмоқда

10.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш, инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш ҳамда саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди.

Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доираларни яқинлаштириш сари йўл олмоқда

09.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Австрия ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида Тошкентда Ўзбекистон-Австрия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатдан 100 га яқин тадбиркор, савдо-саноат палаталари ва халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон-Австрия муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

09.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар Федерал вазири М.Линхарт билан учрашди.

Экспорт ва инвестициявий фаолиятни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди

08.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция шаклида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Қўлда тўқилган гиламларнинг экспорт ҳажми оширилади

04.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида гиламчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келажак режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ривожланиш масалалари бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

04.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси билан биргаликда ривожланиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича “Ўзбекистон-ЕИ” кичик қўмитасининг ташкил этилган 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

"Тошкент ИЭМ” АЖ ва “Çalik Enerji” компанияси ўртасида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади

04.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бу ҳақида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Сенат раиси Япония элчиси билан «Ўзбекистон-Япония» парламентлараро форуми доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари хусусида фикр алмашди

03.11.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси  Танзила Норбоева кеча  Япония элчиси Ёшинори Фуджиямани қабул қилди.

Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашув

03.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг Яқин Шарқ/Форс кўрфази ва Марказий Осиё бўйича раҳбари, Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош директори Сара Риналди бошчилигида Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Янги массивлар қуриш ва ҳудудларни обод қилиш бўйича вазифалар белгиланди

03.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассотсиатсияиси (АCCА) вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

02.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассосиасияси (АССА) ўртасида 2020 йил 30 июль куни МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва халқаро касбий сертификатлашнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Косонсойдаги маҳалладан 400 тонна мева хорижга экспорт қилинди

02.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманган вилояти Косонсой туманининг Такаранг даҳасидаги Чуст кўча маҳалласи мева-сабзавот логистикаси марказига айланиб улгурган.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида хусусий сектор, академик ва илмий-тадқиқот институтлари билан давра суҳбатлари ўтказилди

29.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

“International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов бошчилигида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи ишбилармон ҳамда академик доиралар билан Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишига бағишланган иккита давра суҳбатида иштирок этди.

Евросиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари белгилаб олинди

29.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши раиси М.Мясникович билан учрашди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий шерикликни жадал ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

28.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраислари – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетников ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши борасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди

28.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашув ўтказди.

Кластерлар ривожи учун имкониятлар кенгайтирилади

28.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон - Корея иқтисодий ҳамкорлиги жадаллашмоқда

26.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ­– инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

25.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков президент сайловларининг халқаро кузатувчиси сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозири билан учрашув ўтказди.