Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қирғизистон: саноат кооперацияси, инвестициялар ва ўзаро савдо

2021-11-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Истанбулда Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Д.Амангелдиев билан инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Чорвачилик, енгил саноат, кимё, фармацевтика ва озиқ-овқат соҳасида қиймати 60 млн доллардан зиёд бўлган 550 лойиҳани ўз ичига олган саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижро этилиши муҳокама қилинди. Амалга оширилаётган лойиҳаларни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон савдо айланмасида сезиларли ўсиш кузатилганлиги таъкидланди. Жумладан, ўтган 4 йил мобайнида ўзаро савдо ҳажми 5 баробардан зиёд ошди ҳамда пандемия ва инқироздан кейинги даврда ижобий динамикани сақлаб қолди. Томонлар икки мамлакат иқтисодиётларининг юксак салоҳиятини қайд этиб, товар айирбошлашни диверсификация қилиш ҳамда яқин келажакда унинг ҳажмини 2 миллиард долларга етказишга доир қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар. Бу борада енгил саноат, озиқ-овқат, электротехника, металлургия, нефть-кимё саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқлари истиқболга эга соҳалар ҳисобланади.

Транспорт ва логистика йўналишидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, икки давлатни боғловчи транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш билан боғлиқ қатор лойиҳалар, шунингдек, мультимодал етказиб бериш занжирлари учун тариф ва нотариф шарт-шароитларни яхшилаш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди. Ушбу чоралар мажмуи ўзаро юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширишга имкон беради.

Томонлар минтақалараро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, жорий йилда Наманган ва Жалолободда бўлиб ўтган икки томонлама бизнес-форумлар натижалари кўриб чиқилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида иккала мамлакатнинг чегараолди ҳудудлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида мавжуд келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни янада кучайтириш борасида қўшимча келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться