Мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат ҳисобланган Буджетнома Ўзбекистон Республикасининг Буджет кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Буджетномада кўзда тутилган маълумотлар асосида 2022 йил учун Давлат буджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Буджетнома 4 та бўлим ва 5 та иловадан иборат бўлиб: ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 2020 йилги ижроси, 2021 йилги кутилаётган якунлари ҳамда 2022–2024 йиллар учун асосий йўналишлари; Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган буджетининг 2021 йилги кутилаётган ижроси;
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган буджетининг 2022 йил учун прогнози ва 2023–2024 йиллар учун мўлжаллари, шунингдек фискал сиёсатнинг асосий йўналишлари; Давлат буджети барқарорлигини таъминлаш ҳамда буджет самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, шу жумладан фискал сиёсатнинг асосий хавф хатарлари, буджет харажатларининг самарадорлик индикаторларини белгилаш, буджет жараёни очиқлигини ва буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, давлат қарзини бошқаришни такомиллаштириш каби йўналишларни ўз ичига олган. Буджетноманинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги